Франциялик машҳур футболчи медиа жамоада тўп тепадиган бўлди
Спорт
−
21 Январь
873Франция терма жамоаси ва Лондоннинг “Челси” клубининг машҳур собиқ футболчиси Флоран Малуда Россиянинг “Fight Nights” медиа клубида тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақида медиа-клуб спорт директори Дмитрий Шишков YouTube саҳифасида маълум қилди.
44 ёшли франциялик футболчи Медиа лига Суперкубогида “жангчилар” жамоасига ёрдам беради. Турнир қишда Абу-Дабида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, яна бир футболчи Бакари Санья “Fight Nights” жамоасида тўп тепишни бошлайди.
“Мен Малудага ишонаман. Ҳозир Санья ҳақида ҳам саволлар бор, чунки у билан Гонконгга сафар қилиши мумкин. Биз бу дақиқани кутмоқдамиз. Малуда, албатта, бизнинг таркибда бўлади”, дейди Шишков.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳам “Анвонтед бойс” номли медиа жамоа фаолият олиб боради. Мазкур жамоа йигитлари шу йил Италияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борди.
LiveБарчаси