Францияда яна бир тарихий асарга шўрва улоқтирилди (видео)
Олам
−
11 Февраль
11780Кеча, 10 февраль куни “Riposte Alimentaire“ (”Озиқ-овқат реакцияси“) ҳаракатининг экология фаоллари Лион тасвирий санъат музейида француз импрессионист рассоми Клод Моненинг “Баҳор” (1872) картинасига шўрва улоқтиришди. Бу ҳақда ”Progres“ маҳаллий нашри маълум қилди.
“Шанба куни тахминан соат 15:00 да Озиқ-овқат реакцияси ташкилотининг икки фаоли Лион тасвирий санъат музейида намойиш этилган Клод Моненинг ”Баҳор“ картинасига шўрва сепди”, деб ёзади нашр.
Дастлабки маълумотларга кўра, асар шаффоф жисм билан қопланган, бироқ у “Мона Лиза” каби мустаҳкам ҳимояланмаган. Айни вақтда зал ёпилган ва расм яқин кунларда мутахассислар томонидан реконструкция қилиниши кутилмоқда.
Асарга зарар етказган ёш аёллар буни мамлакатдаги экологиянинг бузилишини олдини олишга қаратилган чора сифатида баҳолаган.
“Агар биз ўз норозилигимизни билдирмасак, бу баҳор бизнинг охирги баҳоримиз бўлади. Шунда бизнинг бўлажак рассомларимиз нимани чизишади? Агар баҳор бўлмаса, биз нимани орзу қиламиз?", деган улар.
Музей маъмурияти эса бузғунчиларни судга беришни режалаштирмоқда. Моненинг асари вандаллар унга қандай зарар етказганини аниқлаш учун экспертизага юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу ҳаракат аъзолари Париждаги Лувр музейида машҳур рассом Леонардо Да Винчининг дурдона асари “Мона Лиза” (Жоконда) картинасига шўрва улоқтирганди.
LiveБарчаси