Францияда полициячи 17 ёшли ўсмирни отиб ташлади

Олам

image

Францияда полициячи машинани тўхтатишдан бош тортган 17 ёшли ўсмирни отиб ташлади. Бу ҳақда BMFTV хабар берди.

Унга кўра, кеча, 27 июнь куни Парижга яқин Нантер шаҳрида 17 ёшли йигит йўл ҳаракати назорати вақтида полицияга бўйсунишдан бош тортгани учун отиб ўлдирилган.

Ўсмир билан бир машинада бўлган йўловчи қўлга олинган, иккинчиси қочиб кетгани учун қидирувга берилган. Шунингдек, полиция ходими қасддан одам ўлдиришда гумонланиб ҳибсга олинган. 

Қотилликдан бир неча соат ўтиб шаҳар кўчаларида аҳоли тўплана бошлаган ва ҳолатдан норозилик фонида тартибсизликлар келтириб чиқарган. 

Автобус бекатлари бузиб ташланган ва чиқинди қутиларига ўт қўйилган. Аҳолининг бир қисми полициянинг ҳудудга киришига йўл қўймаслик учун баррикадалар қурган. Кун охирида 50 га яқин одам Нантер полиция идораси олдида полицияга қарши шиорлар айтиб намойиш ўтказган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари оломонни орқага қайтариш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Тартибсизликлар вақтида 13 киши ҳибсга олинган. BMFTV маълумотларига кўра, тўқнашувда камида бир киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Қотиллик полициячи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг