Францияда ногиронлар уйи ёниб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди (видео) 

Олам

image

Кеча, 9 август куни Франция шарқидаги Винценхайм шаҳрида ногиронлар уйининг ёниб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди. 

Қайд этилишича, Франциянинг Германия билан чегараси яқинида жойлашган Винценхайм шаҳридаги ногиронлар учун муассасада ёнғин келиб чиққан. Ёнғинни ўчириш ва жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 76 нафар ўт ўчирувчи, тўртта ўт ўчириш машинаси, тўртта тез тиббий ёрдам бригадаси ва 40 нафар полициячи жалб қилинган. 

Ёнғин келиб чиқишига нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмаган, аммо дастлаб бинонинг ёғочдан ясалган энг юқори қисми ёнган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Ёнғин оқибатида юқори қаватдаги 11 нафар имконияти чекланган шахс ҳалок бўлган, яна беш киши қочиб чиқишга муваффақ бўлган. Бинодан қочиб чиққанлардан бир нафари оғир куйиш тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Қурбонларнинг 10 нафари муассасада даволанаётганлар (25 ёшдан 50 ёшгача) ва бир нафари уларга қаровчи ходим бўлган. 

Ҳодиса жойига Франция Бош вазири Элизабет Борн ҳам етиб борган. Ҳозирда ёнган бино хавфсизлик талабларига жавоб берган ёки йўқлиги ўрганилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг Милан шаҳрида қариялар уйи ёниб кетиши оқибатида 90 га яқин одам жабрланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Франция ногиронлар уйи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг