Италиядаги қариялар уйи ёниб кетди. 90 га яқин одам жабрланди
Олам
−
07 Июль 2023
2361Италиянинг Милан шаҳридаги қариялар уйида кеча, 6 июль куни йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ANSA хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин шаҳарнинг жануби-шарқий қисмидаги Корветто туманида содир бўлган. Тасодифий ёнғин келиб чиқишининг сабаби ҳозирча маълум эмас. Ёнғин уч қаватли бинода юз берган. Ҳодиса оқибатида бир хонада яшаган 69 ва 87 ёшли икки аёл куйиш тан жароҳати билан ҳалок бўлган бўлса, 75, 84, 85 ёшли уч аёл ва 73 ёшли эркак тутундан заҳарланиш сабабли вафот этган. Шунингдек, 81 киши шифохонага ётқизилган. Даволанаётганлардан уч нафарининг аҳволи оғирлиги, тутундан заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган 40 кишининг ҳолати эса яхши экани айтилмоқда.
Воқеа жойига 4 та фавқулодда хизмат бригадаси, 11 та тез ёрдам машинаси ва бошқа хизматлар жалб қилинган. Қутқарув гуруҳлари қуюқ тутун сабаб қийинчиликларга дуч келган. Ёнғин бинонинг биринчи қаватидан чиқиб, иккинчи қават ҳам аланга ичида қолган. Ёнган бино қисман яроқсиз ҳолга келган. Ундаги баъзи меҳмонлар муассасанинг бошқа қанотларига олиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Кемерово вилоятидаги қариялар уйида содир бўлган ёнғинда 4 киши ёниб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь