Франция тарихидаги энг ёш Бош вазир тайинланди

Олам

image

Франция собиқ Бош вазири Элизабет Борн ҳукуматида Миллий таълим вазири бўлиб ишлаган Габриэль Атталь Бешинчи республиканинг янги бош вазири этиб тайинланди. Тегишли фармон бугун, 9 январь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон томонидан имзоланди.

34 ёшли Габриэль Атталь Макроннинг энг яқин иттифоқчиларидан бири. Кўплаб экспертларнинг фикрича, Макрон уни президентлик лавозимининг потенциал вориси деб билади.

Атталь Франция тарихидаги энг ёш ҳукумат раҳбарига айланди. Ундан олдинги рекорд 1984 йилда 37 ёшли Лоран Фабиус бош вазир бўлганида ўрнатилганди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 январь куни Элизабет Борн истеъфога чиққанди. У 2022 йилнинг май ойидан бери Франция вазирлар маҳкамасига раҳбарлик қилиб келарди ва ўтган йили кўплаб норозиликларга сабаб бўлган пенсия ислоҳотини киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Эммануэль Макрон Элизабет Борн Габриэль Атталь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг