Франция Нигердаги вазиятдан Россия фойдаланаётганини айтди

Олам

image

Франция Ташқи ишлар вазири Кетрин Колонна Нигердаги давлат тўнтариши билан боғлиқ вазиятдан Россия ҳам, минтақа давлатлари ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у BFMTV каналига маълум қилди.

“Кўпчилик бу юқори ҳарбий амалдорларнинг “саргузашт”ларидан кейин кўпроқ оппортунистик демарш деб ҳисоблайди. Нигерда ҳамма ёстиғи остида Россия байроғи билан ухлаётганига ишончим комил эмас. Россия минтақадаги бошқа давлатлар каби бу воқеалардан фойдаланишга ҳаракат қилиши мумкин, аммо бу фақат фараз. Биз биринчи навбатда фуқароларимиз хавфсизлигига эътибор қаратмоқдамиз”, дейди у.

Унинг сўзларига кўра, Франция етакчиси Эммануэль Макрон вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Нигер пойтахтида исёнчиларни қўллаб-қувватлаш учун мунтазам равишда намойишлар ўтказилиб, уларда французларга қарши шиорлар янграмоқда, айрим иштирокчилар Россия байроқларини кўтармоқда.

“Agence France-Presse” аввалроқ хабар қилганидек, 30 июль куни Нигер пойтахти Ниамейдаги Франция элчихонаси олдида катта намойиш бўлиб ўтди. Намойишчилар, хусусан, чет эл қўшинларининг мамлакатда бўлишига қарши чиқди.

“France Info” радиостанцияси маълумотларига кўра, намойишнинг баъзи иштирокчилари бино эшикларига ўт қўйишга уринган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерда минглаб намойишчилар Франция элчихонасига ҳужум қилганди. Бунга жавобан Франция Президенти Эммануэль Макрон Париж ўз фуқаролари ва хориждаги муассасаларга қарши ҳужумларга тоқат қилмаслигини айтиб, агар бундай ҳодисалар юзага келса, кескин жавоб беришга ваъда берган. Мамлакатда вазият қандай бошлангани, воқеалар ривожини QALAMPIR.UZ журналистининг қуйидаги мақоласида ўқишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Франция Нигер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг