Франция кичик ҳисобдаги ғалаба билан 1/4 финалга чиқди
Спорт
−
04:13 4785 1 дақиқа
Бугун, 5 июль куни Франция миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Парагвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
АҚШнинг Пенсилвания штати, Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Ўйиндаги ягона голга 70-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтидан муаллифлик қилди.
Эндиликда Франция миллий терма жамоаси чорак финалда Марокашга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Франция кетма-кет тўртинчи бор Жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди. “Учранглилар” сўнгги марта 2010 йилги мундиалда гуруҳ босқичидан ўта олмаган эди.
Парагвай эса 2010 йилдан буён илк бор Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлди. Ўшанда жанубий америкаликлар чорак финалгача етиб борган бўлиб, бу ҳозиргача миллий терма жамоанинг мундиаллар тарихидаги энг яхши натижаси ҳисобланади.