Франция қўшинлари Ироқдан чиқиб кетди
Олам
−
25 Март 2020
5684AҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррор коалициясида иштирок этган француз кучлари Ироқни тарк этди. Бу ҳақда бугун, 25 март куни Ироқ ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу маълумотни Ироқ армияси қўмондони матбуот котиби генерал-лейтенант Aбдул Карим Халаф ҳам тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, "француз қўшинлари Ироқ ҳудудини тарк этди ва халқаро коалициядаги авиабазасини эвакуация қилди".
Маълумот ўрнида, Франция ўз қўшинларини 2003 йилда Ироқ ҳудудига киритган ва АҚШ бошчилигидаги аксилтеррор коалициясида иштирок этаётган эди.
LiveБарчаси