Франция қўшинлари Ироқдан чиқиб кетди

World

image

AҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррор коалициясида иштирок этган француз кучлари Ироқни тарк этди. Бу ҳақда бугун, 25 март куни Ироқ ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу маълумотни Ироқ армияси қўмондони матбуот котиби генерал-лейтенант Aбдул Карим Халаф ҳам тасдиқлаган.

Унинг сўзларига кўра, "француз қўшинлари Ироқ ҳудудини тарк этди ва халқаро коалициядаги авиабазасини эвакуация қилди".

Маълумот ўрнида, Франция ўз қўшинларини 2003 йилда Ироқ ҳудудига киритган ва АҚШ бошчилигидаги аксилтеррор коалициясида иштирок этаётган эди. 


Rate Count

79

Rating

3

Rate this article

Share with your friends