Франция Исроил томон учаётган Эрон дронларини уриб туширди

Олам

image

Франция Мудофаа вазири Себастьен Лекорню мамлакат Қуролли кучлари томонидан Исроил томон учаётган ўнлаб Эрон дронлари йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 25 июнь куни Миллий Ассамблеяда қилган чиқишида сўз очди.

Лекорнюнинг сўзларига кўра, Франция Исроилнинг Эронга берган зарбаларида қатнашмаган. Вазир минтақадаги ҳарбий базалар хавф остида қолганда, Франция ўзини қонуний мудофаа қилиш ҳуқуқи асосида ҳаракат қилганини таъкидлаган. 

Шунингдек, у Франциянинг минтақада жойлаштирилган ҳаво мудофааси тизимлари ва Rafale қирувчи самолётлари томонидан бир нечта Эрон дронлари ушлаб қолинганини айтган. Ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида берган баёнотида эса бу дронлар Исроил томонга қараб ҳаракатланаётганини қўшимча қилган.

Мудофаа вазирининг қўшимча қилишича, Эрон 12 кунлик уруш давомида Исроил томон 400 га яқин баллистик ракета ва 1000 та дрон учирган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Теҳронни АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига берган зарбасидан сўнг вазиятни пасайтиришга ва мулоқотга қайтишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Исроил Себастьен Лекорню Эрон дронлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг