Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкентдаги Гёте ҳайкали ва боғини очиб берди

Жамият

image

Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкентдаги Гёте институтида бўлди. Ушбу муассаса олдидаги майдонда бунёд этилган Йоҳанн Вольфганг Гёте ҳайкали ва боғи очилиш маросимида қатнашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонда Гёте сиймосига эҳтиром Ўзбекистон-Германия ўртасидаги дўстона муносабатларни янги руҳда давом эттиришга, маданий-маърифий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидлади.

30.JPG

Олий мартабали меҳмон Тошкентдаги Гёте институти фаолияти билан танишди.

Бугун Ўзбекистонда Германия академик алмашувлар хизмати, Конрад Адэнауэр ва Фридрих Эберт номидаги жамғармаларининг ваколатхоналари, Немис халқ университетлари ассоциациясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича институти каби ГФРнинг кўплаб илмий-маърифий ташкилотлари муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

24.JPG

Мамлакатдаги 1842 мактабда 377 мингдан зиёд ўқувчи немис тилини ўрганмоқда. Шу жумладан, Тошкент, Самарқанд ва Марғилон шаҳарларида Германиянинг тил бўйича дипломини бериш ҳуқуқига эга махсус мактабларда 5 мингга яқин ўғил-қиз таҳсил олмоқда. Ўқувчиларга 4450 га яқин ўқитувчи таълим беради.

Айни пайтда ўзбекистонлик 700 дан ортиқ талаба, илмий тадқиқотчи Германия олий таълим муассасаларида таълим олаяпти. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларининг 15 нафари Германия маданият ва таълим вазирлари Доимий конференциясининг немис тили дипломига сазовор бўлди.

12.JPG

Тошкентдаги Гёте институтининг асосий мақсади немис тилини ўргатиш, халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Германшунослар, талабалар, умуман, барча қизиқувчилар институт ўқув залида немис тилидаги китобларни мутолаа қилиши, Германия даврий ва вақтли матбуот нашрлари билан танишиши мумкин. Кимда немис тилини ўрганишга иштиёқ пайдо бўлса, бу ердаги курсларда таҳсил олиш имконияти бор. Бунинг учун барча зарур шароитлар яратилган.

Ҳозирги институтнинг тил ўқитиш марказларида 4 мингдан зиёд мамлакатимиз фуқароси немис тилини ўрганмоқда.

Франк-Вальтер Штайнмайер институтда тил ўрганаётган ёшлар, маданият ва санъат намоёндалари, илмий доиралар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашди
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Германия Франк-Вальтер Штайнмайер

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made