“France Football” барча даврларнинг энг яхши рамзий жамоасини тузди

Спорт

image

Франциянинг ҳафталик “France Football” нашри таркибига барча замонларнинг энг яхши 11 нафар футболчиси кирган рамзий жамоа тузди. Нашр жамоани 3-4-3 схемаси бўйича бирлаштирган.

“Орзулар жамоаси”да дарвозабон позициясини Совет футболчиси, СССР терма жамоасидаги футбол бўйича Европа чемпиони, Москванинг “Динамо” клуби футболчиси ва тарихда “Олтин тўп” олган ягона дарвозабон Лев Яшин эгаллади. 

“Орзулар жамоаси” таркибидан, шунингдек, қуйидагилар жой олган: 

чап қанот ҳимоячиси Паоло Мальдини (“Милан” ва Италия терма жамоаси); 

марказий ҳимоячи Франц Беккенбауэр (“Бавария” ва Германия терма жамоаси); 

ўнг қанот ҳимоячиси Кафу (“Рома”, “Милан” ва Бразилия терма жамоаси);

ҳужумкор марказий ярим ҳимоячилар Диего Марадона (“Наполи”, “Бока Хуниорс” ва Аргентина терма жамоаси) ва Пеле (“Сантос” ва Бразилия терма жамоаси); 

мудофаа марказий ярим ҳимоячилари Хави (“Барселона” ва Испания терма жамоаси) ва Лотар Маттеус (“Бавария” ва Германия терма жамоаси); 

чап қанот ҳужумчиси Криштиану Роналду (“Реал”, “Ювентус” ва Португалия терма жамоаси); 

марказий ҳужумчи Роналдо (“Интер”, “Реал” ва Бразилия терма жамоаси); 

ўнг қанот ҳужумчиси Лионель Месси (“Барселона” ва Аргентина терма жамоаси).

“Орзулар жамоаси” таркибига киритилган спортчилар номлари “Олтин тўп” учун овоз бериш жараёнида қатнашган бутун дунёнинг 140 нафар спорт журналистларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан танланган. 

Маълумот учун, Франциянинг ҳафталик “France Football” нашри ҳар йили дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган энг муҳим футбол мукофотларидан бири бўлган “Олтин тўп” таъсисчиси ҳисобланади. 2020 йилда эса “France Football” “Олтин тўп”ни топширмасликка қарор қилди. 1956 йилдан бери биринчи марта мукофот бекор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

France Football

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг