Бугун “Олтин тўп” топширилади
Спорт
−
22 Сентябрь 10558
Бугун, 22 сентябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида “France Football” нашрининг 2025 йилги “Олтин тўп” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. “Teatre du Chatelet”да эркаклар ва аёллар футболида дунёнинг энг яхшилари ва яна бир қатор номинацияларда мукофотлар ўз эгаларига топширилади.
“Барселона”нинг испаниялик иқтидорли ва ёш футболсичиси Ламин Ямаль ва ПСЖнинг франциялик ҳужумчиси Усмон Дембеле эркаклар ўртасида “Олтин тўп” мукофотига асосий даъвогарлар сифатида қаралмоқда. Мариона Кальдентей, Алексия Путельяс ва Айтана Бонмати эса аёллар ўртасида “Олтин тўп” соврини учун асосий даъвогарлардан.
Шунингдек, эркаклар ўртасида умумий номзодлар:
- Усмон Дембеле (“ПСЖ”, Франция)
- Жанлуижи Доннарумма (“Ман Сити”, Италия)
- Жуд Беллингэм (“Реал”, Англия)
- Дезире Дуэ (“ПСЖ”, Франция)
- Дензел Думфрис (“Интер”, Нидерландия)
- Серу Гирасси (“Боруссия” Дортмунд, Гвинея)
- Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”, Норвегия)
- Виктор Гёкереш (“Арсенал”, Швеция)
- Ашраф Ҳакими (“ПСЖ”, Марокаш)
- Ҳарри Кейн (“Бавария”, Англия)
- Хвича Кварацхелия (“ПСЖ”, Грузия)
- Роберт Левандовски (“Барселона”, Польша)
- Алексис Макаллистер (“Ливерпуль”, Аргентина)
- Лаутаро Мартинес (“Интер”, Аргентина)
- Скотт Мактоминей (“Наполи”, Шотландия)
- Килиан Мбаппе (“Реал”, Франция)
- Нуну Мендеш (“ПСЖ”, Португалия)
- Жоау Невеш (“ПСЖ”, Португалия)
- Педри (“Барселона”, Испания)
- Коул Палмер (“Челси”, Англия)
- Майкл Олисе (“Бавария”, Франция)
- Рафинья (“Барселона”, Бразилия)
- Деклан Райс (“Арсенал”, Англия)
- Фабиан Руис (“ПСЖ”, Испания)
- Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”, Нидерландия)
- Винисиус Жуниор (“Реал”, Бразилия)
- Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”, Миср)
- Флориан Вирц (“Ливерпуль”, Германия)
- Витинья (“ПСЖ”, Португалия)
- Ламин Ямаль (“Барселона”, Испания).
Жорий йилдан биринчи марта аёллар ўртасида “Йилнинг энг яхши дарвозабони” учун Лев Яшин мукофоти топширилади. Бу мукофот шу кунга қадар эркаклар ўртасида топширилаётган эди.
Маросимда бир қатор номинациялар ўз эгаларини топади:
- “Олтин тўп” (эркаклар ўртасида);
- “Олтин тўп” (аёллар ўртасида);
- Лев Яшин соврини (эркак дарвозабонлар учун);
- Лев Яшин соврини (аёл дарвозабонлар учун — биринчи марта);
- Раймон Копа трофейи (21 ёшгача энг яхши эркак футболчи);
- Раймон Копа трофейи (21 ёшгача энг яхши аёл футболчи);
- Йилнинг энг яхши мураббийи (эркаклар жамоалари);
- Йилнинг энг яхши мураббийи (аёллар жамоалари);
- Сократес мукофоти (майдондан ташқари ижтимоий фаолият учун).
Маросим Ташкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Маълумот учун, Родри ўтган йили эркаклар ўртасидаги “Олтин топ”ни қўлга киритган бўлса, унинг ҳамюрти Бонмати аёллар ўртасидаги совринга муносиб кўрилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси бу йилги маросимга ҳам ташриф буюрмаслиги ҳақида хабар қилинганди. Мадридликлар кетма кет икки мавсум маросимни бойкот қилмоқда.
Live
Барчаси