Фото: Ойбек Турсунов ва Шайх Муҳаммад спорт залида

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўғли, куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров ва набираси Миромон ўтган ҳафта 7 июнь куни Дубай ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактумнинг ўғиллари тўйида иштирок этган. Президентнинг ўғли, куёвлари ва набирасининг Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум ва унинг ўғли Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Рашид Ал Мактум билан тушган сурати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган эди. 

Кеча, 9 июнь куни Отабек Умаров Instagram’даги шахсий саҳифасига Дубай ҳокими Ал Мактумнинг ўғли Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактумнинг Мирзиёевнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов билан спорт залида машғулот ўтказаётгани тасвирланган суратларни жойлаштирди. 

Маълумот ўрнида, Ойбек Турсунов Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи. 


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Ойбек Турсунов Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Рашид Ал Мактум

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг