Мирзиёевнинг куёвлари Ал Мактумнинг ўғиллари тўйида иштирок этди
Олам
−
07 Июнь 2019
28088Кеча, 6 июнь куни БАА вице-президенти, Дубай ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум бир варакайига уч ўғлининг тўйини ўтказди.
Дубай ҳокимининг тўйида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров ҳам иштирок этди. Отабек Умаров Instagram`даги саҳифасида пост қолдириб, Дубай ҳокимини табриклаган.
“БАА Президенти ўринбосари, Бош вазир, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум Ҳазрати Олийларининг ўғиллари тўйлари муносабати билан табриклаймиз”, деган Отабек Умаров.
Хабарга Дубай ҳокими ва унинг ўғиллари билан тушилган сурат ҳам илова қилинган. Суратда Шавкат Мирзиёевнинг ўғлини ва тўнғич набираси Миромонни ҳам кўриш мумкин.
Ë
Дубайда Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактумнинг ўғиллари Ҳамдан, Мактум ва Аҳмадларнинг тўйи муносабати билан катта тайёргарлик кўрилган.