“Формула-1”. Ферстаппен АҚШдаги Гран-прида ғолиб бўлди
Спорт
−
20 Октябрь 2025 1169 1 дақиқа
Кеча, 19 октябрь санасида “Формула-1” бўйича бўлиб ўтган АҚШ Гран-присини “Ред Булл” жамоаси вакили Макс Ферстаппен поул-позициядан бошлаб, ишончли ғалаба қозонди. Нидерландиялик спортчи ўтган ҳафтада ўтказилган спринт пойгасида ҳам ғолиб бўлган эди.
Иккинчи ўрин учун кескин кураш “Макларен” ҳайдовчиси Ландо Норрис ва “Феррари” вакили Шарль Леклер ўртасида кечди. Норрис рақибини икки марта ортда қолдириб, марра чизиғига иккинчи бўлиб етиб келди.
Мавсум етакчиси Оскар Пиастри эса пойгани бешинчи поғонада якунлади.
Пойга натижалари (АҚШ Гран-приси):
- Макс Ферстаппен (Ред Булл) – 56 айланма
- Ландо Норрис (Макларен) +7,959
- Шарль Леклер (Феррари) +15,373
- Льюис Хэмилтон (Феррари) +28,536
- Оскар Пиастри (Макларен) +29,678
- Жорж Расселл (Мерседес) +33,456
- Юки Цунода (Ред Булл) +52,714
- Нико Хюлькенберг (Заубер) +57,249
- Оливер Бермэн (Хаас) +1:04,722
- Фернандо Алонсо (Астон Мартин) +1:10,001
Мазкур натижа билан Макс Ферстаппен мавсумдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва чемпионлик йўлидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади.
Маълумот учун, “Формула-1” мавсумидаги навбатдаги босқич – Мексика Гран-приси 27 октябрь куни Мехико шаҳрида бўлиб ўтади. Пойгада чемпионатнинг ҳал қилувчи очколари учун кескин кураш давом этиши кутилмоқда.
Жаҳонгир Иномжонов