“Forbes” Ўзбекистонни энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди
Жамият
−
02 Январь
5663АҚШнинг машҳур "Forbes" журналида Ўзбекистон 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда "Дунё" агентлиги хабар берди.
"Forbes" молиявий-иқтисодий журнали ўз ўқувчиларига Ўзбекистонни 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши жойлардан бири сифатида қайд этиб, республикага саёҳат қилишни тавсия этмоқда.
Мақолада дунёдаги етакчи "Lonely Planet" сайёҳлик нашри вице-президенти Том Холлнинг қуйидаги сўзлари иқтибос ўрнида келтирилган:
"Ўзбекистонда Ипак йўлининг энг яхши сақланиб қолган тарихий обидаларини, шунингдек, ажойиб тоғлар ва истиқболли пойтахти Тошкентни кўришингиз мумкин".
Шунингдек, мақолада мамлакат ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилиш учун қулай ва арзон поезд хизматлари йўлга қўйилгани маълум қилинган.
"АҚШдан Ўзбекистонга саёҳат қилувчилар учун Нью-Йорк шаҳридан ҳафтасига бир нечта тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилган. Шунингдек, Сеул ва Истанбул орқали ҳам бориш, ҳам сайёҳлар учун қулайликлар яратади", дейилади нашр мақоласида.
Қайд этиш керакки, "Forbes" Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та ҳудудлар рўйхатига киритган эди.