“Forbes”: Россия ҳали жаҳонда йўқ қурол яратиши мумкин
Спорт
−
08 Февраль 2020
11190Россия жаҳонда илк бор масофадан туриб бошқариладиган атом сувости кемасини ишлаб чиқиши мумкин. Бу ҳақида “Forbes” нашри ёзмоқда.
Мақолада ёзилишича, агар робототехникалар соҳасида инқилоб бўладиган бўлса, бортида одамлар бўлмайдиган илк атом сувости кемаси фақат Россиядагина бўлади.
Нашрда чоп этилган мақолада таъкидланишича, ҳозирча АҚШда бундай қурол ишлаб чиқиш учун зарур технологиялар мавжуд эмас.
Шунингдек, мақолада узоқ муддатли операциялар давомида фойдаланиш учун мўлжалланган автоном сувости реактори ҳақида ҳам сўз кетган. Маълум қилинишича, “Малахит” бюроси ана шундай технологиялар билан атом сувости кемаларини жиҳозлаш таклифи билан чиққан.
LiveБарчаси