“Фламенго” Либертадорес кубогини қўлга киритди

Спорт

image

Кеча, 30 ноябрга ўтар кечаси Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси Перунинг Лима шаҳридаги “Монументаль” стадионида бўлиб ўтган финал баҳсида “Палмеирас”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Жанубий Американинг энг нуфузли клублар мусобақаси Либертадорес кубогини қўлга киритди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол ўйинининг 67-дақиқасида бурчак зарбасидан кейин Данило томонидан киритилди. “Фламенго” ушбу ҳисобни ўйин охиригача сақлаб қолишга муваффақ бўлди ва тарихида тўртинчи маротаба бу совринга эга чиқди. Жамоа 1981 йилда илк бор, сўнгра 2019 ва 2022 йилларда ҳам Либертадорес кубогини қўлга киритган эди.

“Ҳар бир финал оғир кечади, бу эса, айниқса мушкул эди. Севимли жамоам учун гол уриш сўз билан таърифлаб бўлмайдиган туйғу. Имконият бўлишини билардим ва ундан фойдаландим. Энди байрам қилиш вақти келди”, деди бразилиялик ҳимоячи Данило.

Мазкур жамоалар 2021 йилги Либертадорес финалида ҳам тўқнаш келган ва ўшанда “Палмеирас” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Айни пайтда “Фламенго” Бразилия чемпионати турнир жадвалида 75 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Палмеирас” пешқадамдан беш очкога ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпионат якунланишига эса атиги икки тур қолган.

Маълумот учун, 2024 йилги Либертадорес кубогини Бразилиянинг “Ботафого” жамоаси қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Либертадорес кубоги “Фламенго” “Палмеирас”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг