Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлиги раҳбарлигидан кетди

Жамият

image

Фирдавс Фридунович Абдухолиқов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимидан озод этилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Шу муносабат билан Шоазим Шоисламович Миноваров ушбу лавозимдан озод килинган.

Маълумот учун, Фирдавс Абдухолиқов 2021 йилнинг май ойидан бери Кинематография агентлигини бошқариб келаётганди. Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси бўлган. Меҳнат фаолиятини Самарқанд шаҳридаги 33-сонли ҳунар-техника билим юртида ўқитувчиликдан бошлаган. Кейинчалик, вилоят Ёшлар маркази директори, СТВ телерадиокомпанияси бош директори, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати бош консультанти ва бошқа масъул лавозимларда ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фирдавс Абдухолиқов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг