Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиши қандай хавфга олиб келиши айтилди 

Олам

image

Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббуси Европада кескинлашувнинг “жиддий хавфини” олиб келади. Бу ҳақда Финляндия Президенти Саули Ниинистё таъкидлади.  

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика альянсига аъзолик Финляндиянинг ҳозирги ҳолатига муқобил вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда. Яна бир вариант — АҚШ ва Швеция билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш. 

Ниинистёнинг сўзларига кўра, иккала муқобил ҳам Россиянинг Украинадаги “махсус операцияси”дан қўрқиб, Финляндия хавфсизлигини мустаҳкамлашни назарда тутади. 

“Бироқ, НАТО масаласида жиддий хавфлар бор. Мен жуда яхши тушунаман, масалан, НАТОга аъзо бўлганимизда, ташвишларимиз тугагандек туюлиши мумкин. Аммо бу муқобилларнинг барчаси биз билишимиз керак бўлган хавфларни ўз ичига олади. Айни пайтда асосий хавф Европадаги вазиятнинг кескинлашувидир”, деган Ниинистё. 

Аввалроқ, Финляндия Президенти мамлакат расмийлари Украинадаги воқеалар туфайли дунёда вазият ўзгарган деб ҳисоблагани учун НАТОга аъзолик масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Финляндия

Баҳолаганлар

1528

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг