Финляндиялик мураббий ичимлик можароси сабаб Олимпиададан четлаштирилди

Спорт

image

Финляндиялик чанғи спорти мураббийси Игорь Медведь алкоголь билан боғлиқ можаро туфайли 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларидан четлаштирилди. Бу ҳақда “Aftonbladet” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, мураббий мусобақалар давомида маст ҳолда бўлган ва бу санкциялар қўлланилишига олиб келган.  Можаро сабаб мусобақани тарк этганидан сўнг финляндиялик спортчилар ўйинларнинг қолган қисмида мураббий ёрдамисиз қолган.

“Медведь уйига қайтди. Бу алкоголь билан боғлиқ муаммолар туфайли юз берди. Биз қоидабузарликларга жуда жиддий қараймиз ва зудлик билан чоралар кўрамиз”, дейди Финляндия Олимпия қўмитасининг элита спорти бўлими раҳбари Янне Ханнинен.

Мураббий эса ўз ҳаракатлари учун узр сўради.

“Мен хато қилдим ва бундан чуқур афсусдаман. Бутун Финляндия жамоаси, спортчилар ва мухлислардан узр сўрамоқчиман. Жамоага тинчлик ва хотиржамлик тилайман, шунда улар Олимпиадага эътибор қаратишлари мумкин”, деди четлатилган мураббий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик скелетончи Владислав Гераскевич Россия босқини пайтида ҳалок бўлган украиналикларнинг суратлари акс эттирилган дубулғадан фойдалангани учун мусобақалардан четлаштирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ўйинлари чанғи спорти Игорь Медведь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг