Финляндия вазият ўзгарганидан фойдаланиб НАТОга аъзо бўлмоқчи
Олам
−
05 Март 2022
7004Финляндия ҳукумати мамлакатнинг НАТОга қўшилиши масаласини муҳокама қилишга тайёр, чунки аҳолининг бу масалага муносабати ўзгарган. Бу ҳақда мамлакат Президенти Саули Ниинистё маълум қилди.
“Финляндияда ҳам, Швецияда ҳам вазият ўзгарди. Сўров натижаларига кўра, биринчи марта кўпчилик НАТОга аъзо бўлиш тарафдори, шунинг учун биз буни парламент билан муҳокама қилишга тайёрмиз.
Биз барча оқибатлар, хавф ва фойдаларни аниқлашга ҳамда буни самарали ва имкон қадар тезроқ амалга оширишга ҳаракат қилмоқдамиз”, деган ҳозирда Вашингтонда бўлиб турган Финляндия Президенти.
Жорий йилнинг февраль ойи охирида “Yle” телекомпанияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Финляндияда кўпчилик мамлакат Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлишини хоҳлайди.
Респондентларнинг 53 фоизи блокка киришни ёқлаган, 28 фоизи қарши чиққан. Яна 19 фоизи жавоб топа олмаган. Қайд этилишича, аввалги шунга ўхшаш сўров ўтказилган 2017 йилдан бери НАТОни қўллаб-қувватлаш 34 фоизга ўсган.
LiveБарчаси