Филиппин Ўзбекистонда табиий маҳсулотлар ишлаб чиқармоқчи
Жамият
−
27 Июль 2019
3776Ўзбекистон Республикасининг (қароргоҳи Пекинда жойлашган) Филиппин Республикасидаги элчиси Бахтиёр Саидов Маниладаги “Малакананг” саройида Филиппин Республикаси Президенти Родриго Дутертега ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросимда Филиппин Президенти Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади.
“Мен Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида эшитдим. Бу омил нафақат Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга, балки мамлакатда ва умуман минтақада тинчликни, барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда”, дейди у.
Тадбирда шунингдек, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилиши ҳақида сўз борди. Шу нуқтаи назардан, Президент Родриго Дутерте Филиппиннинг йирик “Liwayway” компанияси томонидан “Оishi” ва “Great lake” брендлари остида Ўзбекистонда экологик тоза маҳсулотлар (шарбатлар, ширинликлар, газаклар, чипслар ва бошқалар) ишлаб чиқариш бўйича 15 миллион долларлик лойиҳани амалга оширишни қайд этди.
Ушбу ишлаб чиқариш Филиппин бизнесининг Ўзбекистонда турли иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишдаги иштирокини кенгайтириш учун яхши дебоча эканига умид билдирди.
Учрашув якунида Филиппин раҳбари Ўзбекистон Президентига ўз ҳурматини ва унинг энг эзгу тилакларини етказишни билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь