FIFA Жаҳон чемпионати сабабли клубларга қанча пул тўлаши очиқланди

Спорт

image

FIFA 2022 йилги Жаҳон чемпионатида футболчиларнинг иштироки учун клубларга 200 миллион доллардан ортиқ пул тўлайди. Бу ҳақда BBC нашри ёзмоқда.

Турнирга ўз футболчиларини юборган барча жамоалар бир футболчининг Жаҳон чемпионатида ўтказган ҳар бир куни учун тахминан 10 000 доллар атрофида маблағ олади.

FIFA умумий ҳисобда клублар учун 209 миллион доллар сарфлайди. Энг кўп даромадни инглиз клублари олади. Яъни, Англиянинг 38 та жамоасига жами 37,41 миллион доллар тўланади.

Қайд этилишича, “Манчестер Сити” тахминан 5 миллион доллар олади. Бу клублар орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Маълумот учун, Қатардаги Жаҳон чемпионати шу йилнинг 20 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар-2022

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг