FIFA Венесуэладаги қурбонларга 1 млн доллар хайрия қилади

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) жамғармаси Венесуэладаги зилзила оқибатида жабрланганларга 1 миллион доллар миқдорида хайрия ажратади. Бу ҳақда FIFA матбуот хизмати хабар қилди.

“Венесуэла халқи бу ниҳоятда оғир даврда жаҳон футбол оиласининг тўлиқ қўллаб-қувватловига эга. Футбол, айниқса, инқироз пайтида, одамларни бирлаштириш ва умид бағишлашнинг бетакрор қобилиятига эга”, дейди FIFA президенти Жанни Инфантино.

Жорий йилнинг 9 июль ҳолатига кўра, 24 июнь куни Венесуэлада содир бўлган кучли зилзила оқибатида 3 889 нафар киши ҳалок бўлган, 16 740 нафар киши турли даражада жароҳат олган. Шунингдек, 17 907 нафар аҳоли бошпанасиз қолган, 190 та бино тўлиқ вайрон бўлган, яна 856 таси жиддий шикастланган. Қидирув-қутқарув ишлари давомида 6 462 нафар инсон қутқариб қолинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳамда унинг президенти Флорентино Перес Венесуэлада содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун жами 2 миллион евро хайрия қилишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг