FIFA рейтинги янгиланди: Ўзбекистон юқорилади, Бельгия ҳамон пешқадам

Спорт

image

Халқаро футбол уюшмаси (FIFA) 12 август ҳолатига кўра, терма жамоаларнинг янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон рейтингда аввалги ойдагига нисбатан 3 поғона юқорилади ва 1284 очко билан 83-ўринга жойлашди. Осиё жамоалари орасида Япония (24-ўрин) етакчилик қилмоқда, Эрон (26) ва Жанубий Корея (36), Қатар (42), Саудия Арабистони (61), БАА (68), Ироқ (70), Хитой (71), Уммон (79), Сурия (80) терма жамоалари кейинги ўринларни эгаллаган. 

FIFA рейтингида 1 822 очко билан Бельгия терма жамоаси бормоқда. Копа Америка финалида мағлубиятга учраганига қарамасдан Бразилия бир поғона юқорилаб, 2-ўринга кўтарилган бўлса, Амалдаги Жаҳон чемпиони Франция 3-поғонага тушиб қолди. Бунга Европа чемпионатидаги муваффаққиятсиз иштирок сабаб бўлган. Англия (1753) ва Италия (1745), Аргентина (1714), Испания (1680), Португалия (1662), Мексика (1658) ва АҚШ (1648) кучли ўнликдан жой олган.

Маълумот ўрнида, Европа чемпиони Италия, CONCACAF олтин кубоги соҳиби АҚШ, Копа Америка ғолиби Аргентина, шунингдек Англия терма жамоаси энг кўп очколарни қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Футбол Рейтинг ОФК Бразилия Италия Аргентина Португалия FIFA Бельгия

Баҳолаганлар

534

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг