ФИФА президенти ўз лавозимини сақлаб қолди

Спорт

image

Хабарингиз бор, аввалроқ, Франция пойтахтида Халқаро футбол федерациясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида маълум қилган эдик.

Парижда бўлиб ўтаётган ФИФАнинг 69-конгрессида ташкилот президентилиги учун сайловлар ҳам ўтказилди. Сайловларда ФИФАнинг амалдаги президенти Жанни Инфантино ўз лавозимига қайта сайланди. Эндиликда у 2023 йилга қадар ФИФАга раҳбарлик қилади. 

49 ёшли швейцариялик мутасадди ФИФА президентлигига ягона номзод эди. Инфантино ФИФАни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. У коррупцияда айбланиб лавозимидан четлатилган Йозеф Блаттер ўрнига ФИФА президентлигига сайланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА Футбол

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг