FIFA Левандовскини йилнинг энг яхши футболчиси деб топди

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскини 2020 йилнинг энг яхши футболчиси деб топди. Маросим кеча, 17 декабрь куни пайшанба куни онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Ушбу совринга 32 ёшли “Бавария” ҳужумчисидан ташқари португалиялик Криштиану Роналду (“Ювентус”) ва аргентиналик Лионел Месси (“Барселона”) ҳам даъвогарлик қилган.

Маълумот учун, 2019/2020 йилги мавсумда Левандовски “Бавария” билан чемпионлик, Германия кубоги, суперкубок ва Чемпионлар лигасини ютди. Ҳужумчи фаолиятидаги энг яхши голли мавсумида 55 та гол урди ва 10 та голли пас берди.

Левандовски “Бавария” шарафини 2014 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. Шунингдек, у Германиянинг “Боруссия Д”, Польшанинг “Знич” ва “Лех” жамоаларида ўйнаган. 2020 йилда у УЕФА томонидан ҳам энг яхши ўйинчи деб топилди.

FIFA йилнинг энг яхши ўйинчиси мукофотини 2016 йилда таъсис этган. Роналду, Месси ва Левандовскидан ташқари хорватиялик Лука Модрич ҳам (2018) ушбу совриннинг эгасига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Левандовски

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг