“Барселона” Левандовскининг ўрнига кутилмаган номзод топди

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби “Ньюкасл” ҳужумчиси Александр Исакни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” ҳужумчи трансфер қилмоқчи ва вариантлар орасида Рафаэль Леау, Луис Диас, Виктор Гьокереш ва Александр Исак ҳам бор. Каталонияликлар раҳбариятига швециялик футболчи маъқул келмоқда. Сабаби унинг трансфер нархи клуб учун анча қулай. Шунингдек, жамоа ҳам чап қанотда, ҳам марказий ҳужумда ўйнаб гол уроладиган ҳужумчи қидирмоқда ва Исак бу талабларга тўлақонли мос тушади.

Маълумот ўрнида, 25 ёшли Исак “Ньюкасл” таркибида жорий мавсум барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг нархи “Transfermаrkt” порталида 75 миллионга баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ,  “Барселона” “Тоттенхэм” етакчиси Сон Хён Минни қўлга киритмоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Левандовски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг