“Барселона” “Тоттенхэм” етакчисини текинга қўлга киритмоқчи
Спорт
−
06 Январь
1549Каталониянинг “Барселона” клуби ёзги трансферлар ойнасида Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси етакчиси Сон Хён Минни сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.
Манбага кўра, молиявий қийинчилик сабаб “кўк-анорранглилар” шу йил ёзида эркин агентга айланадиган “шпорлар” вингери Сон Хён Минни текинга қўлга киритмоқчи. Шунингдек, “Барселона” агар Ольмо рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда унинг ўрнини кореялик футболчи билан тўлдиришни мақсад қилган.
Шу ўринда, Соннинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. 32 ёшли футболчи клуб сафига 2015 йилда келиб қўшилган ва барча мусобақаларда 413 та ўйинда майдонга тушиб, 169 та гол 90 та ассист қайд этди.
Кореялик вингер жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голга ассист амалга оширди. Сон Хён Миннинг нархи “Transfermarkt” порталида 38 миллион еврога баҳоланган.
LiveБарчаси
07 Январь