FIFA хорижда ички лига ўйинларини ўтказиш қоидаларини қайта кўриб чиқмоқда

Спорт

image

Аввалроқ, Испания Ла Лигаси доирасидаги “Вильярреал” – “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳсни АҚШда ўтказишга UEFA тўсқинлик қилмаслиги ҳақида хабар берилганди. Энди эса FIFA амалдаги қоидаларни қайта ишлаб чиқишни бошлади. Ташкилот бу амалиётни тақиқлаш мумкин-ми, ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида юридик маслаҳат сўрамоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Жаҳон футболининг бошқарув органи мазкур ўйинларни ноқонуний деб эълон қилиш тарафдори, бироқ у 11 йилдан бери илк бор тартибларни янгилаш жараёнида ҳуқуқий асосга таянмоқчи. FIFA янги қоидаларни 2026 йил бошигача тайёр ҳолатга келтириш устида ишламоқда.

Сўнгги ҳафталарда UEFA томонидан декабрь ойида Майамида “Вильярреал” – “Барселона” ҳамда февраль ойида Австралиянинг Перт шаҳрида “Милан” – “Комо” учрашувларини ўтказишга рухсат берилиши FIFA'да норозилик уйғотган. Ташкилот вакиллари бу қарорни “FIFA ваколатини четлаб ўтиш” деб баҳолаган.

FIFA регламенти илк бор 2014 йилда қабул қилинган бўлиб, ўша пайтда маҳаллий лигалар ўйинларини чет элга кўчириш долзарб масала ҳисобланмаган. Бу масала 2008 йилда Англия Премьер-лигаси томонидан таклиф этилган, аммо жиддий эътирозлар сабабли лойиҳа бекор қилинган эди.

Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра, FIFA халқаро ўйинни фақатгина қоидалар бузилган тақдирда тўхтатиш ҳуқуқига эга. Бундай ўйинларга рухсат берилиши учун иштирокчи клублар, ўйин ўтказиладиган мамлакат футбол ассоциацияси ҳамда тегишли конфедерациялар томонидан тасдиқ олиниши шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига Испания FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг