FIFA АҚШдаги норозилик намойишларини қўллаб-қувватлади
Спорт
−
03 Июнь 2020
5796Халқаро футбол федерацияси (FIFA) афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин норозилик намойишларини қўллаб-қувватлади.
"FIFA Флойднинг фожиали вафоти фонида кўплаб футболчилар кайфияти ва қўрқувлардан тўлиқ хабардор", дейилади ташкилот расмий сайтида.
FIFA раҳбари Жанни Инфантино ҳам намойишчиларни қўллаб-қувватлади ва Бундеслигадаги ўйинларда футболчиларнинг намойиши бўлиб ўтишини таъкидлади.
“Биз барчамиз ирқчиликка йўқ дейишимиз ва ҳар қандай камситиш турига қарши туришимиз керак. Биз ҳаммамиз зўравонликка йўқ деб айтишимиз лозим. Ҳар қандай шаклда”, деди амалдор.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афро-америкалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб туради. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь