Февралда 1 синф ўқувчилари учун қўшимча таътил берилади
Жамият
−
07 Январь 4245 1 дақиқа
Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларига февраль ойида қўшимча бир ҳафта таътил берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган низомда айтилган.
Низомга кўра, 1 синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддати ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши қарори асосида белгиланади.
Маълумот учун, мактабларда ўқув йили 2025 йилнинг 2 сентябрь кунидан бошланган ва 2026 йилнинг 25 май кунига қадар давом этади. Бунда ўқув йили давомийлиги 1 синфлар учун 33 ҳафтани ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, мактабларда қишки таътил ўтган йилнинг 28 декабридан бошланганди. 2026 йил 11 январь якшанба – дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март