Феруза Эшматова омбудсман этиб қайта сайланди

Жамият

image

Кеча, 24 февраль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Феруза Эшматовани Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига қайта сайлади. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси хабар берди.

Феруза Эшматова 1979 йилда туғилган, ҳуқуқшунос. Ушбу лавозимга биринчи марта 2021 йилнинг январь ойида сайланган. Бунга қадар у Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, омбудсман кетма-кет иккита беш йиллик муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Номзод Президент томонидан киритилади. Энди уни Сенат тасдиқлаши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Отабек Раҳмонов Турдимуҳаммадович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

омбудсман Феруза Эшматова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг