Файзуллаевнинг ЦСКАдаги маоши ошди
Спорт
−
20 Декабрь
16992Москванинг ЦСКА клуби 1 декабрдан ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаевнинг маошини оширди. Бу ҳақда инсайдер Иван Карпов ўз саҳифасида маълум қилди
Файзуллаев ЦСКАда клубидаги дебютидан буён энг самарали футболчи ҳисобланади. 21 ёшли Файзуллаев Россия чемпионати ва кубогида 1,5 мавсумда 23 балл жамғарган, яъни 8 та гол уриб, 15 та голга ассистентлик қилган.
“ЦСКАда ўйнаган ўйинлар сони бўйича маош зинапояси кўзда тутилган”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, ҳозиргача Файзуллаевнинг “армиячилар” сафидаги йиллик маоши 110 минг еврони ташкил этиб келаётганди. Тез орада унинг янгиланган маоши миқдори ҳам аниқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев Ҳусановни 1 баллга ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлгани хабар қилинганди.