Файзуллаев ва Ҳусанов Олимпиадада қатнашадими? Кападзе жавоб берди
Спорт
−
10 Май
22918Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожимат Эркинов, Умарали Раҳмоналиев ва Иброҳимҳалил Йўлдошев каби легионерлар катта эҳтимол билан шу йили ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Умид қиламанки, легионерларни таркибга жалб қилишда муаммоларга дуч келмаймиз, боз устига клублар учун мавсум якунланган бўлади. Олимпиада вақтида қайси футболчи қандай формада бўлишига ҳам алоҳида эътибор берамиз. FIFA кунларида ўртоқлик ўйинларида иштирок этишни режа қиляпмиз. Шунингдек, Олимпиадага яқин қолганда ҳам йиғин ўтказиб, назорат ўйинларида қатнашамиз”, дейди Кападзе.
Маълумот учун, Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтади. Футбол баҳслари эса эртароқ старт олади. Кападзе шогирдлари мусобақадаги юришини 24 июль куни Испанияга қарши ўйин билан бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг “Кальяри” клуби аъзоси Элдор Шомуродов Олимпиадада иштирок этиши мумкинлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси