Файзуллаев Россия чемпионатининг рамзий жамоасига киритилди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев Россия чемпионати якунлари бўйича рамзий жамоадан ўрин олди. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.

Манба томонидан тузилган рамзий жамоага ЦСКАдан фақатгина Аббосбек Файзуллаев киритилди. Умумий 23 футболчи чемпионат якунларига кўра, қайдномадан, 11 футболчи эса рамзий жамоадан жой олди. 

11 футболчидан иборат рамзий жамоага энг кўп “Краснодар” ва “Динамо” клубларидан футболчилар киритилган. Ҳар икки жамоадан ҳам 3 нафардан футболчи мавсумнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилди. Шунингдек, “Локомотив”дан икки, “Зенит”дан бир футболчи жамоадан ўрин эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев Россияда “Мавсум кашфиёти” мукофотини қўлга киритгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ЦСКА Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг