Файзуллаев Россияда “Мавсум кашфиёти” мукофотини қўлга киритди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Россиянинг ЦСКА жамоаси сафида тўп сурадиган футболчи Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер лигаси томонидан "Мавсум кашфиёти" номинацияси бўйича ғолиб деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Билдирилишича, Аббосбек Файзуллаев Москванинг "Динамо" клуби ярим ҳимоячиси Бителло ва Самаранинг "Крилья Советов" жамоаси ҳужумчиси Никита Салтиковдан овозлар сони бўйича ўзиб кетди.

“Менга овоз берган барчага раҳмат, бундай совринни қўлга киритиш жуда ёқимли, мен барча жамоадошларим, мураббийлар ва раҳбариятга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорлик билдираман”, дейди Файзуллаев.

Маълумот учун, 20 ёшли ЦСКА ярим ҳимоячисининг Россия чемпионати жорий мавсумидаги самарали ҳаракатлари сони 11 тага етган, яъни Файзуллаев РПЛда 4 та гол уриб, 7 та голли узатмани амалга оширди. Бу натижа учун ўзбекистонлик футболчига 21 та ўйин етарли бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик эксперт Файзуллаевни Европанинг гранд жамоаларида тўп тепадиган даражага чиққанини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг