Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
04 Март
4811Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Хуршид Тўлқинбоевич Сотиев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Хуршид Тўлқинбоевич Сотиев ФВВ штаб бошлиғининг ўринбосари – қутқарув кучларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган эди. Қолаверса, Президентнинг фармони билан унга генерал-майор унвони ҳам берилганди.
LiveБарчаси
Тренддагилар

