Фаттоҳ Шодиев: Ўзбекистонда МДХМИ филиали очилишидан жуда-жуда мамнунман

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ) битирувчиларининг V халқаро форуми ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Форумда МДХМИнинг Васийлик кенгаши аъзоси, миллиардер Фаттоҳ Шодиев нутқ сўзлади. Ўз нутқида бизнесмен МДХМИда таҳсил олганидан фахрланишини айтиб ўтди ҳамда 75 йиллик тарихга эга ушбу нуфузли ОТМнинг биринчи тўлақонли филиали Ўзбекистонда очилиши алоҳида аҳамиятга эга воқелик эканига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

"МДХМИнинг хорижий давлатдаги биринчи филиали Ўзбекистонда очилаётганидан хурсандман. Мен ушбу таълим даргоҳида энг яхши талабалик йилларимни ўтказганман. Биз ўзбек битирувчилари бир кун келиб Тошкентда Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг филиали очилиши мумкинлигини ҳаёлимизга ҳам келтирмаган эдик. Бу Ўзбекистон ёшлари учун катта имкониятдир. Мен бундан жуда-жуда мамнунман!", деди Фаттоҳ Шодиев.

Эслатиб ўтамиз, Форумнинг асосий дастури давлат идоралари ва компаниялар раҳбарларининг бизнес учрашувларидан иборат. Учрашув давомида таълим, маданият ва инвестиция соҳасида икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинади.

Шунингдек, МДХМИ, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон ва Россиянинг бошқа олий ўқув юртлари мутахассислари иштирок этадиган тадбирда Марказий Осиёдаги кўп томонлама ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари бўйича экспертлараро мунозара бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаттоҳ Шодиев МДХМИ

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг