Фаттоҳ Шодиевга Россиянинг “Дўстлик” ордени топширилди
Жамият
−
25 Сентябрь 2020
11312Таниқли ўзбек миллиардери Фаттоҳ Шодиев ўтган йилнинг декабрь ойида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг фармонига биноан “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди.
Кеча, 24 сентябрь куни Кремлда Халқаро Шодиев фондининг асосчиси Фаттоҳ Шодиевга орденни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Фаттоҳ Шодиев мукофот учун Федерация раҳбариятига миннатдорлик билдирган.
“Маданият, санъат ва илм-фанни қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг асосий ва устувор йўналишларидан биридир. Бизнинг ишимиз бундай юксак мукофотга сазовор бўлганини кўриш мен учун катта шарафдир. Бу, шубҳасиз, биз тўғри йўналишда бораётганлигимизнинг тасдиғидир”, дейди Шодиев.
“Дўстлик” ордени 1994 йилда таъсис этилган бўлиб, Россия Федерациясининг давлат мукофоти саналади. Ушбу орден Россия фуқароларига, шунингдек хорижий давлатларнинг фуқароларига давлатни ривожлантириш ва халқ фаровонлигига қаратилган махсус хизматлари ва ишлари учун берилади.