Фаттоҳ Шодиев фонди мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам ташкиллаштирди
Олам
−
14 Ноябрь 2019 13666 1 дақиқа
Таниқли ўзбек миллиардери Фаттох Шодиев халқаро фонди Рус православ черкови молиявий кўмаги ёрдамида Москва шаҳрида мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам ташкил этди. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, тиббий клиника мигрантларга ёрдам кўрсатувчи марказ ҳисобланмиш “Рядом дом” ва Авлиё Алексий марказий клиник шифохонаси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Бу ерда муҳтож чет элликлар, мигрантлар, қочоқлар ва бошпанаси йўқ шахсларга ёрдам кўрсатилади. Беморлардан фақат паспорт талаб этилади.
Клиника ходимининг сўзларига кўра, тиббий ёрдамга муҳтож мигрантлар иш кунлари соат 08:30 дан 16:30 га қадар 7(495) 952-11-41 телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь