Фаттоҳ Шодиев “Йил меценати” деб тан олинди
Олам
−
18 Ноябрь 2019
6699Дунё рейтингидан ўрин олган таниқли ўзбек миллиардери Фаттоҳ Шодиев “Йил меценати (ҳомийси)” мукофоти билан тақдирланди. Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ) расмий сайтида хабар берилди.
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни VIII Санкт-Петербург халқаро маданий форуми доирасида "Йил меценати" олтинчи мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Асосий номинациядаги ғолиб 1976 йилда институтнинг Халқаро ҳуқуқ факультети битирувчиси, Халқаро Шодиев жамғармаси асосчиси, университет Васийлик кенгаши аъзоси ва МДХМИ фондининг асосчиларидан бири Фаттоҳ Қаюмович Шодиев бўлган.
Мукофот Россиядаги Кабуки театрининг труппаси гастролига бош ҳомийлик учун берилган. Мукофотни Россия Федерацияси Маданият вазири Владимир Мединский топширган.
“Фаттоҳ Қаюмовични нуфузли мукофот билан чин юракдан табриклаймиз ва сизга янги марраларни забт этишингизни тилаб қоламиз!”, дейилади Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ) табригида.
Маълумот ўрнида, Халқаро Шодиев жамғармаси кўп йиллар давомида МДХМИ билан ҳамкорлик қилиб келади ва талабаларга чет эл университетларида таҳсил олиш ва стажировкадан ўтиш имкониятини беради.
LiveБарчаси