Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига раҳбар тайинланди
Жамият
−
22 Февраль 2019
6430Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Сардор Ҳикматович Кариев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Сардор Кариев бу лавозимда 2018 йил февраль ойидан бери фаолият олиб борган Азиз Абдуллаев ўрнида иш бошлайди.
Маълумот учун, Сардор Кариев 1982 йилда туғилган. У аввал Jurabek Laboratories фармацевтик компаниясини бошқарган.
LiveБарчаси