Фарғонанинг “Мега парки”да жанжал чиқди
3-саҳифа
−
18 Июнь 2024 14676 1 дақиқа
Фарғона вилоятидаги “Мега парки”да жанжаллашган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 16 июнь куни вилоятнинг Бувайда туманида жойлашган боғда вояга етмаганлар О.М., М.А. ҳамда А.Ш. ўзаро гап талашиб, уришиб жанжаллашишган. Вояга етмаган А.Ш.нинг қариндоши Ш.Ш. ҳам жанжалга аралашган.
Унга кўра, ҳолат шу жойнинг ўзида ички ишлар органлари ходимлари томонидан бартараф этилиб, юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52- (енгил тан жароҳати етказиш), 183-моддалари (майда безорилик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва тегишли тартибда судловга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги “Фарҳод” бозорида сотувчилар ва Миллий гвардия ходимлари ўртасида жанжал бўлгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь