Фарғоналик 60 ёшли “деҳқон” ўз уйида 47 туп кўкнори етиштирди
3-саҳифа
−
23 Май 5918 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 60 ёшли фуқаро ўз яшаш хонадонида 47 туп кўкнори парваришлаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Қўқон шаҳрида ўтказилган “Қорадори-2025” тезкор тадбири давомида 1965 йилда туғилган Аширқулмерган маҳалласида яшовчи Ё.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 47 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ҳовлисида 511 туп гиёҳвандлик ўсимлиги эккан 85 ёшли шахс ушланган эди.