Фарғоналик 2 яшар қизалоқ 135 та магнит шарчани ютиб юборди

Жамият

image

Фарғоналик 2 ёшли қиз қорнидан 135 та магнит шарча олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солган.

Қизнинг ота-онаси зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиалига мурожаат қилган. Текширувлар ўтказилганида қориннинг икки ёнида магнитлар йиғилиб қолгани аниқланган.

Шифокорлар консерватив усулда даволашга киришиб, қайд қилдириш орқали шарчалардан 14 донасини чиқариб олган, аммо аксарияти ичкарида қолиб кетган.

Вазият тезкор чоралар кўришни тақозо этган. Шу боис ота-она болани Тошкентга, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келган. Бу ерда гўдак яна бир бор текширувдан ўтказилган ва жарроҳлик амалиёти бошлаб юборилган.

Шифокорлар саъй-ҳаракати билан қизалоқ қорнидаги 135 та магнит шарча олинган.

“Айни чоғда у шифокорлар назоратида ўзини яхши ҳис этмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Оқмола вилояти болалар шифохонасида жарроҳлар беш соатлик мураккаб операцияда 37 та магнит шарни  ютиб юборган тўрт ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фарғона магнит 2 яшар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг