Фарғонадаги мудҳиш ЙТҲда 18 ва 21 ёшли фуқаролар вафот этди
3-саҳифа
−
24 Сентябрь 2022 10572 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жорий йилнинг 22 сентябрь куни автомобилнинг бетонга урилиши оқибатида икки нафар ёш йигит вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
ЙТҲ Олтиариқ тумани “Тегирмонбоши” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўлининг 235-километрида юз берган. Қўқондан Фарғонага ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган.
ЙТҲ оқибатида машина мажақланиб кетган. Ҳодисада 19 ёшли ҳайдовчи ва 21 ёшли йўловчи вафот этган. Бир йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь